Сирдарёда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, оиланинг 2 ёшли фарзанди реанимацияда
Сирдарё вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак ва унинг 26 ёшли турмуш ўртоғи вафот этди. Уларнинг 2 ёшли қизи реанимацияга ётқизилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири вилоят прокуратурасига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, Оқолтин тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 2021 йил 8 январ куни соат 13:45да берган хабарига кўра, Оқолтин тумани «Кўркам диёр» маҳалласининг Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р. яшаш хонадонида заҳарланган. Заҳарланиш оқибатида Т.С. воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р. Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, И.С. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:11
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024