Ўзбекистон | 07:45 / 21.06.2024
2168
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойдан келаётган сайёҳлар сонини 1 миллионга етказмоқчи

Жорий йилнинг сентябр ойидан "Хитойда Ўзбекистон туризм йили"га старт берилади.

Фото: Дунё

18 июн куни Самарқанд шаҳрида ХХР туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Uzbektourism.uz маълумотига кўра, форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва икки мамлакат туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форумда 200 га яқин Ўзбекистон ва Хитойнинг туризм сектори вакиллари, жумладан, 16 июнь куни Сиань шаҳридан Самарқандга LoongAir авиакомпаниясининг биринчи мунтазам парвози орқали учиб келган соҳа вакиллари иштирок этишди.

"Жорий йилнинг сентябр ойидан "Хитойда Ўзбекистон туризм йили"га старт берамиз. Бир йил давомида хитойлик сайёҳларни Ўзбекистон туризми, бой маданияти, мероси, қадриятлари билан яқиндан таништирамиз. Умуман олганда Хитойдан келаётган сайёҳларни босқичма-босқич 1 миллионга чиқаришни пировард мақсад қилиб олганмиз," – деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.

Форум давомида Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар.

Мавзуга оид