Жаҳон | 17:32 / 07.11.2024
3334
2 дақиқада ўқилади

Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди

ХХРда 2013 йилда 13 миллиондан ортиқ янги никоҳ қайд этилган бўлса, жорий йилги кўрсаткичлар 1980 йилдан бери юритиб келинаётган ҳисоблар орасида рекорд даражада паст кўрсаткичда бўлиши кутилмоқда.

Фото: Getty Images

Хитойда 2024 йилда рўйхатдан ўтказиладиган янги никоҳлар сони ушбу ҳисобни юритиш бошланганидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетади. Ҳукуматнинг янги никоҳларни рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли кампаниясига қарамай, мамлакатда демографик инқироз кучайиб бормоқда, деб хабар беради CNN.

Никоҳлар ва туғилишлар сонининг кескин тушиб кетиши айниқса, Пекин учун жиддий муаммо туғдиради. Чунки Хитой пойтахти ишчи кучининг камайиб кетиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

Фуқаролик ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида Хитойда 4,74 миллион жуфтлик никоҳдан ўтган, бу ўтган йилнинг мос даврида оила қурганларга нисбатан 16,6 фоизга кам.

Хитойда 2013 йилда 13 миллиондан ортиқ янги никоҳ қайд этилган бўлса, жорий йилги кўрсаткичлар 1980 йилдан бери юритиб келинаётган ҳисоблар орасида рекорд даражада паст кўрсаткичда бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат аҳолиси кетма-кет икки йилдан бери қисқармоқда, туғилиш даражаси ўтган йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топган 1949 йилдан бери энг паст бўлди. 2022 йилда Ҳиндистон дунёда энг кўп аҳолига эга давлатга айланиб, Хитойдан ўзиб кетди.

Январ ойида Reuters 2023 йил охирида Хитой аҳолиси 2,08 миллионга қисқариб, 1,409 миллиардга етганини ёзганди. Бу мамлакат аҳолиси камайиб бораётган иккинчи йил, деб таъкидлади агентлик. Бунга сабаблар орасида “туғилишнинг рекорд даражада пасайиши” ва “COVID-19 туфайли юз берган ўлимлар тўлқини” кўрсатилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти