Хитой яна тўққизта давлат билан визасиз режим жорий қилди
Визасиз ташриф дастурига киритилган давлатлар фуқаролари ХХРга оддий паспорт билан киришлари ва 15 кунгача мамлакат ҳудудида визасиз ҳаракатланишлари мумкин.

Фото: Azertac
8 ноябрдан бошлаб дунёнинг яна тўққизта давлати фуқаролари Хитойга визасиз кира олади. ХХР ҳукумати жорий йил бошида ишга туширилган визасиз ташриф дастурини кенгайтирди, деб хабар беради мамлакат ТИВ вакили Лин Цзян.
Қайд этилишича, 2025 йил 31 декабрга қадар амалда бўладиган дастур доирасида Словакия, Норвегия, Финляндия, Дания, Исландия, Андрорра, Монако, Лихтенштейн ва Жанубий Корея фуқароларига ХХРга визасиз киришга рухсат берилган.
Янги дастур 2024 йил январдан ишга тушган ва унга босқичма-босқич янги давлатлар қўшилмоқда. Йил бошидан бери у Австрия, Германия, Франция, Ирландия, Нидерландия, Италия ва Швейцария каби Европанинг 11 та давлатига, шунингдек, Малайзияга тадбиқ этилди. Июн охирларида рўйхатга Полша, Австралия ва Янги Зеландия ҳам қўшилди. Дастур шартларига кўра, юқоридаги барча давлатларнинг фуқаролари Хитойга оддий паспорт билан киришлари ва 15 кунгача мамлакат ҳудудида визасиз ҳаракатланишлари мумкин.
Бу мамлакатга келадиган туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 2019 йилда, коронавирус пандемиясига қадар Хитойга 49,1 миллионга яқин турист ташриф буюрган. 2024 йилнинг дастлабки етти ойида эса туристлар сони 17,25 миллион нафарни ташкил этган. Биринчи ярим йилликда визасиз ташриф дастурига киритилган давлатлардан 8,5 миллион турист келган. Бу Хитойга келаётган жами туристлар оқимининг 58 фоизи демак, шунингдек, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190 фоизга ошган.
Бундан ташқари, ХХРда АҚШ, Канада ва Буюк Британия каби дунёнинг 54 та давлати фуқароларига қўлланиладиган бошқа бир визасиз кириш дастури ҳам бор. Ушбу давлатлар фуқаролари учинчи давлатга кетиш чиптасига эга бўлган тақдирда мамлакат ҳудудида 72 ёки 144 соатгача визасиз қола олади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

17:29 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради

13:40 / 16.04.2025
Хитойда Ўзбекистон маданий ҳордиқ бўйича энг яхши йўналиш сифатида эътироф этилди

17:43 / 04.04.2025