Жамият | 10:05 / 20.06.2024
7258
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган 4 киши қутқарилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилиш мақсадида борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ва уларга ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. 

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар Кичик Оқсой тоғининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда экани аниқланиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид