Жаҳон | 16:16 / 05.07.2025
14110
1 дақиқада ўқилади

Туркияда учта катта шаҳар раҳбарлари ҳибсга олинди

Улар амалдаги ҳокимиятга мухолифатда бўлган Республика Халқ партияси вакиллари ҳисобланади.

Фото: dunya.com

Туркия полицияси учта катта шаҳар – Адана, Анталия ва Адияман раҳбарларини ҳибсга олди, деб хабар берди NTV агентлиги.

«5 июл куни Зейдан Қаралар (Адана), Мухиттин Бочек (Анталия) ва Абдураҳмон Тутдере (Адияман) ҳибсга олинди. Чоралар Республика Халқ партияси етакчилигидаги маъмуриятларда фирибгарлик ҳолатлари юзасидан олиб борилган тергов доирасида кўрилди», деб хабар беради агентлик.

Республика Халқ партияси (РХП) амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мухолифат ҳисобланади.

Ушбу ҳибслардан сўнг, партия раҳбари Ўзғур Ўзел сиёсий уюшма ижро қўмитасини фавқулодда йиғилишини ўтказди.

Март ойида президентлик сайловида РХП номзоди бўлишни режалаштирган ва Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ҳибсга олинган эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид