Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлиги қисқартирилади
Сенатнинг 25-ялпи мажлисида сенаторлар «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Мазкур қонун билан прокуратура органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жавобгарлигини ошириш мақсадида “Прокуратура тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунлардан мазкур органлар юқори турувчи мансабдор шахсларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги нормалар чиқариб ташланди.
“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 50-моддасига (Прокуратура органлари ходимининг дахлсизлиги) мувофиқ ҳозирда прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади. Янги таҳрирда эса сўнгги банд олиб ташланган. Эндиликда прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракати учун жавобгарликка тортишда раҳбарият розилиги талаб этилмайди.
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 37-моддасидан (Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари) Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати раисининг, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланяпти.
Сенаторлар мазкур ўзгаришлар прокуратура органлари ва ДХХ хизматчиларининг масъулиятини оширишга қаратилганини қайд этдилар.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024