«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
У оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилгани ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн сўм зарарни ўзи бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, «Тошкент вилояти сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг Абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилгани ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 миллион сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1600 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган АЖ Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1300 долларни олган вақтида қўлга олинган.
Бошқа ҳолатда эса Янгийўл туманида яшовчи 41 ёшли А.С. 2021 йилнинг июн ойида онлайн-аукцион орқали ўзига ва олти нафар қариндошига деҳқончилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 2,7 гектар ер майдонини 45 ёшли И.К. билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган. Фуқаро А.С. олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланган. Аниқланишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жинояти учун ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
14:12 / 15.11.2024