22:43 / 03.05.2024
15560

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади

Осиё кубоги U23 финали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Японияга аламли тарзда мағлуб бўлди. Темур Кападзе шогирдлари Олимпиада йўлланмасига эга чиққач, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади.

Доҳадаги учрашувнинг 90+1-дақиқасида Ямада томонидан киритилган гол японларга ғалаба келтирди – 1:0.

Вакилларимиз 90+9-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо эронлик ҳакам белгилаган пеналтидан Умарали Раҳмоналиев фойдалана олмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия жамоаси кетма-кет иккинчи марта Осиё кубоги финалида мағлуб бўлиб, кумуш медалига эга чиқди. Япония эса турнир чемпионига айланди.

Қайд этиш жоиз, Кападзе шогирдлари ўзбек футболи тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олишди. Шу тариқа, Япония, Ўзбекистон ва Ироқ ёзда Париж-2024да Осиё шарафини ҳимоя қилади. 4-ўринни олган Индонезия плей-оффда Гвинеяга қарши ўйнайди.

Ўзбекистон Олимпиада С гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши ўйнайди.

Осиё кубоги U23. Финал
3 май (жума)
Япония U23 – Ўзбекистон U23 – 1:0
Бош ҳакам: Моуд Бунёдифард (Эрон)
VAR: Эванс Роберт (Австралия)
Гол: Ямада, 90+1
Фойдаланилмаган пеналти: Умарали Раҳмоналиев, 90+9 (дарвозабон).
Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов (3.Зафармурод Абдураҳматов, 75), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Жасурбек Жалолиддинов, 17.Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиев, 90+5), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (11.Отабек Жўрақўзиев, 90+5), 20.Руслан Жиянов (9.Улуғбек Ҳошимов, 75), 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.

Япония: 1.Лео Кокубо, 4.Хироки Секинэ, 5.Сеижи Кимура, 22.Кота Такаи, 21.Аюму Охата, 8.Жоэл Чима, 7.Риҳито Ямамото (6.Сота Кавасаки, 72), 17.Курю Матсуки (13.Рётаро Араки, 62), 9.Шота Фужио (20.Хиракава, 62), 19.Мао Хосоя, 10.Кеин Сато (11.Фуки Ямада, 72).

Огоҳлантиришлар: Шота Фужио (7), Мао Хосоя (16), Сеижи Кимура (75), Абдувоҳид Неъматов (79).

Top