Ўзбекистон | 10:04 / 04.02.2025
7125
2 дақиқада ўқилади

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Freepik

Ҳужжат билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:                 

олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади;
кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга шакллантирилади ва ҳар йили меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденциялар, минтақалар ижтимоий муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрлар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда платформага тегишли тузатишлар киритилади.

Тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда буюртмани юқори органларга тақдим этиш тартиби;
  • иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш усуллари;
  • иқтисодиёт тармоқларининг мутаносиб ривожланиши мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари.

Платформада қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

  • иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлганлар сони;
  • давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари битирувчиларининг олий ўқув юртини тугатгандан кейин фаолият турлари бўйича расмий ишга жойлашиши;
  • меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражалари;
  • республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари битирувчилари сони;
  • бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун профессор-ўқитувчилар таркиби ва моддий-техник база бўйича мавжуд ресурслар ҳажми.

Мавзуга оид