Ўзбекистон | 15:03 / 10.01.2025
1420
2 дақиқада ўқилади

"Топ-500"га кирадиган университетлар билан бирга кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Топ-500га кирадиган хорижий университетлар билан 12 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш бошланади.

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, топ-500га кирадиган хорижий университетлар билан 12 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Давлат олий таълим ташкилотларининг топ-500га кирадиган хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурлари экспертизадан ўтказилади.

Экспертиза натижасига кўра ижобий хулосага эга қўшма таълим дастурлари қабул квоталари келишиб берилади.

Бундан ташқари, ёшларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш режалаштирилмоқда.

Олий таълим ташкилотлари томонидан меҳнат бозорининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган талаби ўрганилади.

Мазкур эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-методик таъминотдан келиб чиқиб, кейинги ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари томонидан ўз қабул параметрлари бўйича таклифларни шакллантириш назарда тутилган.

Олий таълим ташкилотларининг қабул параметрларига таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим ташкилотларининг қабул параметрлари бўйича таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш мўлжалланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Haval бренди ўз автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловни жорий этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти