Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санду Молдовада президент сайловларининг биринчи турида ғалаба қозонди
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду рақибидан олдинда, бироқ мутлақ кўпчилик овозга эга эмас. Икки ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
Фото: Elena Covalenco/DW
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду президентлик сайловларининг биринчи босқичида ўзининг асосий рақиби, мамлакат собиқ бош прокурори Александр Стояноглони ортда қолдирди. Дастлабки натижаларга кўра, Санду 41 фоиз, Стояногло 26 фоиз овоз тўпламоқда, Марказий сайлов комиссияси 96 фоиздан ортиқ овозни санаб чиққан.
Президентлик пойгасининг натижаси икки ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи босқичида ҳал қилинади, чунки биринчи турда ҳеч бир номзод мутлақ кўпчилик (50 фоиздан ортиқ) овоз ололмади. Сайловнинг биринчи босқичида 11 нафар номзод иштирок этди.
Президентлик сайловлари куни Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишлари бўйича ҳам референдум бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи Европа интеграциясига қарши овоз берган. Сайлов ва референдумда иштирок этиш кўрсаткичи жами 51 фоиздан ошиб, республиканинг бир ярим миллиондан ортиқ фуқароси қатнашди.
«Молдова мамлакатимиз эркинлиги ва демократиясига мисли кўрилмаган ҳужумга дуч келмоқда», деди Европапараст президент Майя Санду Кишинёвда журналистларга референдумнинг дастлабки натижаларини шарҳлар экан. У аралашувда «миллий манфаатларимизга душман бўлган хорижий кучлар билан ишлаётган жиноий гуруҳлар»ни айблади ва уларнинг мақсади «демократик жараёнга путур етказиш» эканини қўшимча қилди.
Молдованинг евроинтеграцияси бўйича референдумда - минимал фарқ
Молдовада 20 октябр куни сайловчиларнинг ярмидан кўпи, дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишлари бўйича референдумда Европа интеграциясига қарши овоз берган. Молдова фуқароларидан «Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритишни қўллаб-қувватлайсизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беришлари сўралган.
Икки лагер орасидаги фарқ минимал. Молдова Марказий сайлов комиссияси томонидан 97,4 фоиз овоз санаб бўлингандан кейин эълон қилинган дастлабки овоз бериш натижаларига кўра, сайловчиларнинг 50,1 фоизи Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўналишини қўллаб-қувватламаган, 49,9 фоиз фуқаролар ёқлаган.
Кишинёвда ва хорижда овозлар ҳисобланар экан, Европа интеграцияси мухолифларининг дастлабки устунлиги сезиларли даражада камайди.
Мавзуга оид
11:20 / 17.12.2025
Молдова Кишинёв аэропортидаги «Лукойл» терминалини мусодара қилади
12:53 / 08.11.2025
«Лукойл» Молдовада 21 ноябрдан фаолиятини тўхтатади
11:59 / 29.09.2025
Молдова парламент сайловларида ҳукмрон партия ғалаба қозонди
11:11 / 29.09.2025