Ўзбекистон | 19:16 / 27.08.2021
5396
1 дақиқада ўқилади

Апелляция ва кассация шикоятларига иш бўйича аввалги суд қарорларини илова қилиш талаби бекор қилинади

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида судга мурожаат қилишни соддалаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: KUN.UZ

Қонунда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, “E-XSUD” ахборот тизими орқали судяларга ўзига керак бўлган суд ҳужжатларини олиш имконияти яратилгани муносабати билан қонунчиликда апелляция ва кассация шикоятларини қайтариш асосларида назарда тутилган “иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинган бўлиши” талаби бекор қилинмоқда.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексида мавжуд бўлган соддалаштирилган тартибда иш юритиш институти Фуқаролик процессуал кодексига ҳам киритилмоқда.

Аббос Салайдинов
Тайёрлаган Аббос Салайдинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид