Авто | 15:00 / 27.04.2026
1081
1 дақиқада ўқилади

Yandex Go’da электромобиллар учун янги функция — зарядлаш станцияларини қидириш ва тўлаш имконияти пайдо бўлди

Yandex Go иловасининг “Заправкалар” бўлимида электромобиль эгалари учун янги имконият пайдо бўлди. Энди энг яқин зарядлаш станциясини тез топиш, унинг иш вақти ва нархини кўриш ҳамда дарҳол маршрут қуришни бир жойда амалга ошириш мумкин.

Yandex Go

Хизмат EnerGo ва Megawatt Energy ҳамкорлигида ишлайди ва Тошкент, Тошкент вилояти ҳамда мамлакатнинг бошқа шаҳарлари — Самарқанддан Нукусгача мавжуд.

Ҳозирда фойдаланувчилар учун 350 дан ортиқ зарядлаш станциялари мавжуд. 2026 йил давомида уларнинг сонини бутун Ўзбекистон бўйлаб 700 тагача ошириш режалаштирилган.

Зарядлаш учун тўловни тўғридан тўғри илова ичида, контактсиз амалга ошириш мумкин. Шунингдек, чегирма олиш учун Plus балларидан фойдаланиш, ҳамкор ҳайдовчилар эса Yandex Pro балансидан фойдаланиши мумкин. Барча операциялар тарихи сақланади, бу эса харажатларни қулай назорат қилиш имконини беради.

Янги функция электромобиль эгалари учун вақтни тежаш ва зарядлашни қулай бошқариш имконини яратади.

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид