Ўзбекистон | 17:01 / 29.08.2025
4851
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги ўқув йилининг илк кунида такси чақириш учун қулай пайтлар тахмин қилинди

2 сентябр куни тарифлар ўзгармайди, бироқ сафар нархи талабнинг ортиши сабабли юқорироқ бўлиши мумкин — бир вақтнинг ўзида кўп одамлар фарзандларини мактабга олиб бориш учун машина буюртма қилади. Айрим ҳайдовчилар ҳам ўз болаларини мактабга олиб боради, шу сабабли бу куни хизматдаги машиналар сони одатдагидан камроқ бўлиши мумкин. Yandex Go таҳлиллари асосида 2 сентябр куни қачон такси буюртма қилиш ва қандай қилиб тежаш ҳақида маълумот берилди.

Фото: Yandex Go

Қачон такси чақирган маъқул?

Yandex Go ўтган йилги хизматдан фойдаланиш маълумотларига асосланиб, 2 сентябр куни такси буюртма қилиш учун энг мақбул вақтни таҳлил қилди*. Ўқув йилининг биринчи кунида одамлар соат 6:25 дан бошлаб фаол равишда машина чақиришади, шунинг учун бу вақтдан 10–15 дақиқа олдин сафарни буюртма қилган маъқул. Энг юқори талаб соат 7:30 атрофида кузатилади. Сўнг соат 8:05 дан 8:20 гача талаб бироз пасаяди, ва бу вақтда сафар нархи ҳам бироз арзон бўлиши мумкин. Талаб одатда соат 8:45 дан кейин пасаяди.

Сафар нархи нималарга боғлиқ?

Йўлкира ҳақи тарифлар асосида шаклланади — яъни 1 километр ва 1 дақиқа ҳаракатланиш учун белгиланган нархлар. Сентябр бошларида ушбу тарифлар ўзгармайди. Бироқ сафарнинг якуний нархига талаб даражаси ва хизматда бўш ҳайдовчилар сони ҳам таъсир қилади: агар сафар қилмоқчи бўлганлар сони ҳайдовчилар сонидан кўп бўлса, нарх ошиши мумкин.

Биринчи ўқув кунида талаб анча ортиши мумкин — ота-оналар болаларини байрам тадбирларига олиб боришга шошилишади. Ҳайдовчиларнинг баъзилари ҳам фарзандларини мактабга олиб боришлари сабабли, улардан айримлари шу куни ишламаслиги мумкин. Бундай ҳолатда, талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш ва ҳайдовчиларни фаол ҳудудларга жалб қилиш мақсадида, хизматда нархларни вақтинча оширувчи коэффициент автоматик равишда ёқилади. Бу — вақтинча чора бўлиб, сафарни тезда амалга ошириши керак бўлган фойдаланувчилар учун имконият яратади. Ҳайдовчилар сони етарли бўлгандан сўнг нархлар яна оддий ҳолатга қайтади.

Лайфхаклар: қандай қилиб йўлкирани тежаш мумкин?

1.Талаб индексига эътибор беринг

Yandex Go иловасида реал вақтда талаб даражасини кўрсатувчи махсус индикатор — талаб индекси мавжуд. Уни илованинг бош экранида, чап юқори бурчакда кўриш мумкин. Агар хизматда етарлича бўш машина бўлса, индикатор яшил бўлади ва сафар нархи одатдагидек бўлади. Агар талаб юқори бўлса, индикатор сариқ ёки қизил рангга киради ва нарх ошиб кетиши мумкин.

2. “Биргаликда” тарифидан фойдаланинг

Агар таксида ҳамроҳ билан кетиш имкони бўлса, “Биргаликда” тарифини танлаш орқали йўлкирани тежаш мумкин.

3. Тўлиқ соатларда эмас, балки 5–20 дақиқа олдин машина чақиринг

Сафарни тўлиқ соатларда эмас, балки 5–20 дақиқа олдин буюртма қилиш билан талаб камроқ бўлиши мумкин. Масалан, агар соат 10:00 да йўлга чиқмоқчи бўлсангиз, 9:45 да сафар буюртма қилган маъқул.

Жамоат транспортидан ҳам фойдаланинг. Агар талаб жуда юқори бўлса, жамоат транспорти яхши альтернатива бўлиши мумкин. Yandex Go иловасидаги “Транспорт” хизмати орқали сизга керакли автобус қаерда эканини ва қайси вақтда бекатга етиб келишини билишингиз мумкин.

*Маълумот тавсиявий характерга эга. Сафар нархи ва талабнинг реал динамикаси фарқ қилиши мумкин.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид