Ўзбекистон | 14:19 / 06.07.2019
24155
1 дақиқада ўқилади

Рустам Ражабов: Асакадаги автозавод тахминан 1 млрд доллар туради

Фото: Uzauto Motors

Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги автомобиль заводининг тахминий нархи қанча эканига ойдинлик киритди. ОАВ вакиллари иштирокида заводга ташкил этилган пресс-тур доирасида шундай маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.   

«Асакадаги автомобиль ишлаб чиқариш жуда мураккаб станоклар ва технологияларга эга. Биргина йиғув цехининг ўзи 4 қаватли таркибий қисмдан иборат. Қолаверса, шундай нодир ва ноёб технологиялар борки, уни дунёда фақат бир корхона ёки компания ишлаб чиқариб, етказиб беради. Бутун завод тахминан 1 млрд доллар туради», - деди Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов. 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид