Жамият | 11:42 / 11.12.2019
11819
3 дақиқада ўқилади
Реклама

"Адолат" СДП: Ягона тергов қўмитасини ташкил этамиз

Бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда. Дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари юз бераётганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўтган йили кузатилган Каттақўрғонлик аёл воқеаси, ноябрь ойидаги андижонлик Абдуллоҳ воқеаси каби ҳолатлар фуқароларимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса тергов жараёнларига ишончсизлик билан қарашига олиб келмоқда.

Шу боисдан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси адолатни, айнан адолатни таъминловчи идоралардан бошлаш керак деган тамойилни илгари сурмоқда. Зеро, уларда адолатни таъминламасдан туриб, аҳолини мамлакатимизда қонун устуворлигига ишончини тиклаб бўлмайди.

Ушбу ҳолатни бартараф қилиш, дастлабки тергов устидан назоратни кучайтириш мақсадида, мамлакатда ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурамиз.

Акмал Бурханов,
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси

“Прописка” муаммосини бартараф этамиз

Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.

Бу борада партия “Пропискадан ўтиш” тизимига янгича ёндошиш керак деб ҳисоблайди. Жумладан, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ватанимизнинг ҳар бир фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олишига қаратилган Конституциявий ҳуқуқини тўлиқ таъминланиши лозим деб ҳисоблайди.

Иномжон Кудратов,
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг
биринчи ўринбосари

“Куч адолатли – адолат эса кучли бўлмоғи лозим “ғоясини илгари сураётган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси номзодларига овоз беринг.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Мавзуга оид