Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносига фотосаёҳат
2017 йил 14 сентябрдаги президент қарори билан Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги, ахборот-коммуникация технологияларига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилган эди.
Яқинда ушбу мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Бугун, 27 декабрь куни президент мазкур билим муассасасини келиб кўрди.
Жорий йилда мактабнинг 5-11 синфларига 680 нафар ўқувчи математика ва чет тили синовлари асосида қабул қилинди. Педагогик жамоага Буюк Британия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан ўқитувчилар жалб этилган.
Мактабда кенг шароитлар, фан кабинетларидан ташқари дарслар ҳамда факультатив машғулотларни инновацион усулларда ўтиш учун қўшимча имкониятлар яратилган. Artel, Ucell, ZTE ва Huawei компанияларининг махсус синфлари очилган.
Мактабда ўқувчилар замонавий мобил ва компьютер дастурларини ўрганиши, ўз устида ишлаб, тажриба ошириши учун робототехника ва санотехника хоналари, инновацион ва виртуал лабораториялар ташкил этилган.
Kun.uz мухбири ҳам президент ташрифи асносида мактабда бўлди ва унда яратилган шароитларни акс эттирувчи суратларни тақдим этди.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
19:45 / 09.10.2024