Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Армияда хизмат қилган абитуриентлар учун имтиёз бериш тартиби ўзгарди
Янги ўқув йилидан (2017−2018) бошлаб Ўзбекистон қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга кириш тестларида тўплаган балларининг 50 фоизи қўшиб берилади. Бу маълумот Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Тегишли қарорга ўзгартириш киритилгани ҳақида lex.uz миллий қонунчилик базасида маълум қилинган.
Ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг 4 апрелда имзоланган қарори билан тасдиқланган. Аввалроқ армияда хизмат қилган фуқароларнинг кириш имтиҳонларидаги бу имтиёз максимал мумкин бўлган балл миқдорининг 27 фоизига тенг эди.
Имтиёз мамлакатнинг турли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тегишли. Имтиёз олишнинг бошқа шартлари ўзгаришларсиз қолган.
Мавзуга оид
21:47 / 06.04.2026
Ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
16:50 / 19.01.2026
Чақирув қоғозлари электронлаштирилиши мумкин: низом лойиҳаси
18:25 / 13.01.2026