Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларда тадбиркорликни бошлаш учун 50 млн сўмгача гаровсиз маблағ ажратилади
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллалар кесимида бир қатор йўналишларга гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар лимити оширилди, шунингдек кредит ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинди.
Фото: Kun.uz
Дастур доирасида:
- маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаровсиз кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;
- чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди ҳамда туячилик учун кредит миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
- туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй меҳмонхоналарини ташкил қилиш, шунингдек ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун минитехнологиялар сотиб олишга 150 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
- ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмига қуйидагича компенсация тақдим этилади:
- маҳсулот етиштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича — фоиз ставкасининг 4 фоизлик пункти;
- қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича — фоиз ставкасининг 6 фоизлик пункти.
Мавзуга оид
15:06 / 23.03.2026
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
14:46 / 05.03.2026