Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа президентининг 2024 йил 23 январдаги ПҚ–39-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори ҳамда 2025 йил 17 декабрдаги 250-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган.
Ҳужжатга кўра, “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформаси билан интеграция қилинадиган ахборот тизимлари таркиби қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, рейтингни аниқлашда ташқи иқтисодий фаолият ва божхона қонунчилигига риоя этилишига оид қатор янги мезонларни инобатга олиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, экспорт ва импорт операцияларининг барқарорлиги, ташқи иқтисодий фаолият ҳажмининг ўсиш динамикаси, божхона аудити натижалари, ташқи савдо интизоми, божхона тўловларининг ўз вақтида тўланиши ҳамда божхона қонунчилигига риоя этилиши рейтинг баҳосига таъсир этувчи омиллар сифатида белгиланмоқда.
Бундан ташқари, ташқи иқтисодий фаолиятда молиявий барқарорлик, жумладан, охирги 12 ойда амалга оширилган экспортда олдиндан тўлов ёки кафолатли шакллар улушининг 50 фоиздан юқори бўлиши, муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар мавжуд эмаслиги ҳам алоҳида мезон сифатида киритилиши кутилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, нотариф чоралар сабабли юзага келган божхона расмийлаштируви кечикишлари, шунингдек рухсатнома ва сертификат тақдим этиш ваколатига эга ташкилотлар кўрсаткичлари ҳам рейтингни шакллантиришда ҳисобга олинади.
Шу билан бирга, ҳужжатда ташқи иқтисодий фаолият ва божхона қонунчилигига риоя этилиши кўрсаткичларини баҳолаш учун махсус балл тизими жорий этиш таклиф этилган. Унга кўра, узлуксиз ташқи савдо операциялари, қонунбузилишлар мавжуд эмаслиги, божхона тўловларининг ўз вақтида тўланиши ва аудиторлик текширувларида камчиликлар аниқланмаслиги тадбиркорлик субъектларига қўшимча балл беради.
Мазкур ўзгартиришлар тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш, ташқи савдо ва божхона соҳасида интизомни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
07:31 / 08.05.2026