Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қонун, янги жазо: алимент тўлашдан бўйин товлаганлар 120 соатгача мажбурий жамоат ишига тортилади
Вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алиментларни ўз вақтида тўламаган шахсларга 15 сутка қамоқ ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 6 млн сўм жарима жазолари бор эди. Буларнинг қаторига 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш жазоси ҳам қўшилди.
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янгиликлардан бири алимент тўлашдан бўйин товловчи оталар ҳақида бўлиб, эндиликда вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алиментларни ўз вақтида тўламаган шахсларга 15 сутка қамоқ ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 6 млн жарима жазолари қаторига 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш жазоси ҳам қўшилди.
Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг 50 фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.
Қонуннинг аввалги таҳририда бунинг учун 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ ёки БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима бор эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда вояга етмаган фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаган 5300 дан ортиқ фуқаро маъмурий қамоқ жазосига тортилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 8700дан ортган.
Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz’га маълум қилишича, бюрога келиб тушган 48 минг 200 дан ортиқ мурожаатнинг 25 минг 600таси, яъни 53 фоизи алиментга оид.
Жорий йилда алимент ижро ҳужжатлари бўйича моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 495 млрд сўмлик алимент пуллари ундирилган,
2,2 млрд сўмлик 13 та уй-жой ва 255 млн сўмлик 2 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланган.
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг маълум қилишича, МИБ ҳузурида ташкил этилган “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 487 нафар алимент олувчилар фойдасига жами 6,2 млрд сўм маблағ йўналтирилган.
Бюро аралашуви билан 6 мингдан зиёд қарздор ишга жойлаштирилган, 11,200 дан ортиқ оилалар яраштирилган.
Мадина Очилова тайёрлади.
Тасвирчи ва монтажчи ¬ Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:38 / 01.04.2026
Алимент қарзи борлар учун янги чекловлар жорий этилади
11:19 / 27.03.2026