Жамият | 08:33 / 24.04.2026
2773
1 дақиқада ўқилади

Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади

2026 йил 1 майдан бошлаб алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган янги тартиб жорий этилади.

Фото: Sputnik

Қонунчиликка кўра, алимент бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга нисбатан қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар муайян чекловлар қўлланади.

Хусусан, бундай шахслар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишда чекланади.

Янги тартиб алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажаришни таъминлаш, қарздорликларни камайтириш ҳамда алимент олувчилар, жумладан болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Мазкур чекловлар алимент бўйича мавжуд қарздорлик тўлиқ қопланганидан сўнг бекор қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид