Ўзбекистон | 08:26 / 27.03.2021
1380
2 дақиқада ўқилади

Амударёда 5 миллиард сўмлик йирик лойиҳа ишга тушади

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан «Амударё томорқа хизмати» МЧЖ кластери қурилиши учун 5 миллиард 27 миллион сўм ажратилиши белгиланган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма вакили, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек маблағларнинг натижали сарфланиши юзасидан мониторинг назорат ишлари олиб борилди.  

Бугунги кунга қадар 2 миллиард 500 минг сўм миқдорида маблағлар берилган бўлиб, қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Асосан 12 турдаги томорқа хизматини кўрсатадиган кластерда кўчатчилик, томорқа майдонларида етиштирилган маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, озуқавий ем ишлаб чиқариш, мева-полиз маҳсулотларини қуритиш, минерал ўғитлар етказиб бериш ва бошқа бир қатор хизматларни ўз ичига олган.  

Ҳозирги вақтда кластер ҳудудида 60 сотих майдонда иссиқхона қурилаётган бўлиб, бунда асосан томорқа ер эгалари учун кўчат етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.  

Қурилиш ишлари 2021 йилнинг 1 июль санасига қадар якунланиб, кластер ўз фаолиятини тўлиқ бажариши белгиланган.

Мавзуга оид