Томорқа ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари белгиланди
Президентнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
- тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳамда сув таъминотини инобатга олган ҳолда, туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади;
- комплекс дастур доирасида маҳсулот етиштириш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;
- музлатгичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига биогумус тайёрлаш фаолияти киритилади.
2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан қуйидаги ташкилотлар учун ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) бўлади:
- чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва “дала дўконлари”ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатгача;
- боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларни қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин
Жаҳон | 22:31
-
Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди
Жамият | 22:25
-
Бу урушда Исроил ўз тарихидаги энг йирик талафотларга учради — экспертлар
Жаҳон | 21:49
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга борди, аттестациядан ўтказиб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди. Ерусти метросининг яна 6 та бекати вақтинча ёпилади – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:43
Мавзуга оид

09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади

12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

17:02 / 02.04.2025
Етакчи тадбиркорлар аҳоли томорқасига сифатли уруғ ва кўчат етказиб беради

11:13 / 31.03.2025