Тошкент шаҳри ҳавосида рекорд даражада ифлосланиш қайд этилди
2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошган. Ифлосланишнинг асосий сабаби PM2,5 заррачаси бўлиб, ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган.
Халқаро IQAir кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида ҳаво сифати 2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечасида ўта ёмон бўлганини қайд этган.
Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини кўрсатган. Энг ёмон ҳаво сифатида 2 ноябр куни 23:30 атрофида Юнусобод туманида ўрнатилган Safia пишириқлар уйи станциясида 780 мкг/м3 қайд этилган. Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PM2,5 заррачаси бўлиб, ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган.
IQAir платформаси буни хавфли даражада юқори ифлосланиш деб кўрсатиб, ташқарига ниқобсиз чиқмасликни тавсия қилган. Ҳаво сифати ифлосланиш ҳолати ва манбаси ҳақида Экология вазирлиги ва «Ўзгидромет» хизмати расмий саҳифаларида маълумот бермаган.
Маълумот учун, 3 ноябр 10:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш даражаси 105 мкг/м3 ни кўрсатяпти. Бунда PM2,5 заррачалари 37 ни ташкил қилган, бу ЖССТ меъёридан 7,4 мартага кўп.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда ҳавонинг юқори ифлосланиши охирги йилларда, айниқса куз-қиш ойларида тез-тез такрорланяпти. Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2024 йил бошида ифлосланиш сабаблари ва унинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан эди. Лекин вазият ҳали яхшилангани йўқ.
Мавзуга оид
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
16:27 / 29.10.2024