Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг баъзи туманлари светсиз қолди – Тахиатош ИЭСда йирик авария
18 июль куни эрталаб Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида (ИЭС) йирик авария юз берди. Натижада Хоразм вилояти ва Қорқалпоғистон Республикасининг бир неча туманлари электр энергиясиз қолди, деб хабар беради Kun.Uz мухбири.
Тахиатош ИЭС раҳбарияти йирик авария бўлганини тасдиқлади.
Ҳозирда авария оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг қачон якунланиши маълум эмас.
Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган. 1974 йилда ишга туширилган. Қуввати 730 МВт электр энегрияси ишлаб чиқишга мўлжалланган. Асосий ёқилғиси – табиий газ, захира ёқилғиси – мазут ҳисобланади. Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлайди.
Мавзуга оид
07:49 / 26.04.2021
«Тахиатош» ИЭС йирик ёнғин юз бергани ва қатор ҳудудлар «свет»сиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:06 / 22.02.2021
«Тахиатош» ИЭСда иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди
12:25 / 18.06.2020
«Тахиатош ИЭС»да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди
13:40 / 04.04.2020