Иқтисодиёт | 11:00 / 04.05.2026
1767
3 дақиқада ўқилади

Hayot Bank Qadriyatli конференцияси: Ўзбекистонда исломий банк тизими ривожланиши – бизнес учун янги имкониятлар

Фото: Hayot Bank

16 майда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Hayot Bank томонидан Ўзбекистонда исломий банк тизими – мамлакат молиявий тармоғи энг истиқболли йўналишларидан бирининг ривожланишига бағишланган конференция ўтказилади. Тадбир “Ўзбекистон – кучли брендлар юрти” шиори остида йўлга қўйилган Brand Awards International 2026 мукофоти доирасида ташкил этилади.

2026 йил 27 март санасида президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда исломий банкингни жорий этишга қаратилган ЎРҚ-1126-сон қонунни имзолади. Ҳозирда исломий молия воситаларини жорий этиш учун институционал база шакллантирилмоқда, у тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги имкониятларни очади. Исломий молия бугунги кунда иқтисодий ўсишнинг муҳим воситасига айланмоқда.

Конференция қуйидагиларни бир майдонга бирлаштиради:

  • § Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари;
  • § Етакчи банклар ва финтех-компаниялар;
  • § Халқаро экспертлар;
  • § Кичик, ўрта ва йирик бизнес вакиллари.

Қатнашчилар асосий трендлар, энг яхши амалиётлар ва мамлакатда исломий банкинг ривожланиши истиқболлари, шунингдек унинг молиявий тармоқ трансформациясидаги ролини муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Дастурдан:

  • ü Тармоқ экспертлари чиқишлари;
  • ü Исломий банк тизими ривожланишидаги халқаро тажриба;
  • ü Долзарб масалалар бўйича панел муҳокамалари ўрин олган.

Hayot Bank фаолияти бошидан анъанавий ва исломий молия ечимларини умумий экотизимда бирлаштирган янги авлод банки сифатида намоён бўлиб келмоқда. Банк бизнес вакиллари ва аҳоли томонидан уларнинг қадриятларига мувофиқ молиявий воситаларга талаб юқори эканининг шоҳиди бўлмоқда.

Hayot Bank Qadriyatli йўналишини ривожлантириш – бу Ўзбекистонда тўлақонли исломий банк тизими шаклланишига қаратилган стратегик қадам.

“Биз шунчаки маҳсулотларни жорий этмаймиз, биз ушбу сегментни узоқ муддатли ривожлантириш учун тизимли асосни яратамиз. Вазифамиз – исломий молиявий ечимларни кенг доира яьни тадбиркорлардан тортиб хусусий шахсларгача тушунарли ва ҳаммабоп қилиш”, — дейди Hayot Bank бошқаруви раиси Одил Пўлатов.

Исломий молия маҳсулотларидан бизнеснинг ўсишида фойдаланиш, молиялаш манбалари диверсификациялаш ва янги бозорларга чиқишга алоҳида эътибор берилади.

Исломий банк тизими – адолатлилик, шаффофлик ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган тўлақонли молиявий тизим ҳисобланади. Исломий молия спекулятив амалиётларни истисно этиб, битимнинг барча қатнашчилари ўртасида фойда ва хатарларнинг адолатли тақсимланишини назарда тутади. Бу ҳолат ушбу тизимни иқтисодиёт трансформацияланиши ва ахлоқий молия воситаларига талаб ўсиб бориши шароитида алоҳида жозибали қилади.

Конференцияда қатнашинг! Исломий молия маҳаллий бизнес ва банк тармоғи учун қандай янги имкониятлар очиши ҳақида билиб олинг.

Батафсил: https://bai26.marketing.uz/uz/#conference

Реклама хуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид