Ўзбекистон | 19:00
1026
2 дақиқада ўқилади

Hayot Bank устав капиталини 550 млрд сўмгача оширди

Hayot Bank устав капиталини 550 миллиард сўмгача оширди. Бу қарор банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ишончлилигини ошириш ҳамда келгуси ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор яратишга қаратилган муҳим қадамдир.

Фото: Hayot Bank

Капиталнинг оширилиши номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 50 миллион дона оддий акциялар чиқарилиши ҳисобига амалга оширилди. Жалб этилган қўшимча маблағлар банкка маҳсулотлар қаторини кенгайтириш ва хизматлар сифатини янада яхшилаш имконини беради.

Жорий йил давомида Hayot Bank активлари қарийб 4 бараварга ошди, депозитлар ва кредит портфели ҳам сезиларли ўсишни қайд этди. Бу кўрсаткичлар банкнинг изчил ва барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.

Қўшимча капитал банкка кредитлаш ҳажмини кенгайтириш, янги маҳсулотларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жумладан, онлайн хизматларни ривожлантириш имконини беради. Hayot Bank бизнес ва мижозлар эҳтиёжларига мос, содда, тушунарли ва қулай молиявий ечимларни таклиф этишга алоҳида эътибор қаратади.

Келгусида банк рақамли хизматларни ривожлантириш, замонавий технологиялар, жумладан, таҳлилий воситалар ва сунъий интеллект элементларини жорий этишни режалаштирмоқда. Hayot Bankнинг асосий мақсади — ўсиш нафақат молиявий кўрсаткичларда, балки кундалик банк хизматларининг қулайлиги, тезлиги ва сифати орқали ҳам яққол сезилишидир.

Мавзуга оид