Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси «интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этади
Фото: customs.uz
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматидаги тегишли ахборотнинг масъул вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида янгилаб борилиши ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Norma.
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 сентябргача Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати ишга туширилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, «Интеграциялашган тариф» хизмати ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур батафсил ахборотни, хусусан қуйидаги маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини беради:
• товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар;
• товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар;
• ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар.
Интерактив хизмат орқали ахборот тақдим этиш реал вақт режимида бепул асосда амалга оширилади. Давлат органларига унда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб этиш ман этилади.
Ваколатли органлар интерактив хизматга ўз вақтида, ишончли ва тўлақонли ахборот киритилишини таъминлашлари керак бўлади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:32 / 21.02.2026
Энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади
13:22 / 03.03.2025