Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:07 / 01.05.2015
5201
1 дақиқада ўқилади
Хива солиқчилари тадбиркорни муддати ўтган сабаб билан жаримага тортишди
Хоразм вилояти Хива тумани солиқчилари қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
“Хива тумани солиқ инспекцияси томонидан “Хива Меҳнат” хусусий корхонаси раҳбари Т. Аллаберганова, маъмурий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса-да, МЖтКнинг 175-моддаси 1-қисми билан жаримага тортилган”, - дейилади хабарда.
Мазкур қарор прокурор протестига асосан бекор қилинган ва тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш