Спорт | 07:39 / 06.05.2015
1198
1 дақиқада ўқилади

Фабрегас ўз жамоадоши Азарнинг Месси ва Роналду даражасига чиқа олишини айтди

“Челси” яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас ўз жамоадоши Эден Азарнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 “Азар Месси ва Роналду даражасига чиқа олиш қўлидан келадими? Албатта. У ажойиб мавсумни ўтказди. Умид қиламанки, кейинги мавсум янада яхшироқ бўлади.

У бизнинг етакчимиздир. Менинг фикримча, у жамоани кучлироқ қиладиган ўйинчи. Эден кейинги мавсумда ўзини Чемпионлар лигасида кўрсатиши керак ва бу унинг қўлидан келади”, деб айтди Сеск.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш