Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:53 / 07.05.2015
2156
1 дақиқада ўқилади
Франц Беккенбауэр:”Гётце ўзини ёш боладек тутмоқда”
“Бавария” клубининг фахрий президенти яримҳимоячи Марио Гётцени кўрсатаётган ўйин услуби учун танқид қилди.
“Гётце майдонда ўзини ёш боладек тутмоқда ва ҳаракатланмоқда. Яккакурашни ютқазиб қўйиши биланоқ жойида қотиб қолмоқда. Болалар ўзларини шундай тутишади. “Бавария”да бунга йўл қўйиб бўлмайди. Гётце бироз улғайиш керак.
Гётце Дортмундда нима қодирлигини кўрсатди. У ҳақиқатан катта истеъдод. бироқ шунга қарамай, унинг ўйинига ҳали ҳам нимадир етишмаяпти”, деб айтди Беккенбауэр Sky Sports берган интервьюсида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш