Жаҳон | 15:57 / 08.05.2015
3223
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими 5 йилга қамалди

Россия Мудофаа вазирлиги мол-мулк муносабатлари департаментининг собиқ раҳбари Евгения Васильева суд томонидан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинди. Жазо умумий режим колониясида ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, у 2013 йил май ойидан бугунги кунга қадар уй қамоғида сақлангани белгиланди.
Собиқ амалдор хоним 12 жиноий эпизодда гумон қилинаётган эди; улардан 8тасида айбдорлиги исботланди. Ҳукмда таъкидланишича, 2010 йил февралда мансабни эгаллаган Васильева давлат мулкини талон-торож қилишга киришган. Бунинг учун у собиқ мудофаа вазири Анатолий Сердюков билан ва девон раҳбарияти билан жиноий тил бириктирган.
Бундан ташқари, суд Васильева пулларни “ювиш” ишларини ҳам амалга оширганликда айбдор деб топди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш