Жаҳон | 07:11 / 09.05.2015
2902
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий базаларида хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилади

АҚШ ҳудудидаги ҳарбий базаларда хавфсизликнинг энг юқори даражаси ўрнатилди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, полковник Стив Уоррен баёнот берди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, охирги тўрт йил ичида ҳарбий базалар бундай тартибга биринчи марта ўтказилиши.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарорнинг қабул қилинишига бирор-биро конкрет хавф эмас, балки умумий вазият сабаб бўлган. Хусусан, у Техасдаги карикатуралар кўргазмасига уюштирилган ҳужумни эслатиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш