Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:23 / 11.05.2015
2459
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ўзининг Грециядаги элчисини сусткашлиги учун ортга қайтарди
АҚШ ўзининг Грециядаги элчисини "кутилган ишларни амалга ошира олмагани" учун чақириб олди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
АҚШ Давлат департаменти Грециядаги элчи Девид Пирсни сусткашлиги ва Вашингтонга Грециядаги сиёсий ва иқтисодий вазият ҳақида етарлича маълумот жўнатмагани учун кескин танқид қилган.
Хусусан, АҚШ ҳукумати вакиллари элчи Грециядаги "17 ноябрь" номли террористик ташкилот раҳбарларидан бири Саввaс Ксирос уй қамоғида сақланаётгани ҳақида маълум қилмаганидан дарғазаб бўлишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш