Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:55 / 11.05.2015
1804
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда жарликка автобус қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Жамму-Кашмир штати ҳудудидаги тоғ дарасида автобус ҳалокатга учради. Бу йўл транспорт ҳодисаси натижасида 23 йўловчи ҳалок бўлган ва 25 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Маълум бўлишича, 48-йўналишдаги бу автобус Удхампур шаҳрига кетаётган бўлган. Полиция вакилининг айтишича, бу ҳодисага ҳаракатланиш учун ноқулай йўлда ҳайдовчи назоратни йўқотиши сабаб бўлган.
Айни вақтда жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш