Жаҳон | 13:40 / 11.05.2015
3044
1 дақиқада ўқилади

Ироқ Россиядан 3 млрд долларга қурол сотиб олиши мумкин

Ироқ Россиядан замонавий вертолётлар, зирҳли техника ва бошқа қурол-яроғ сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу мақсадларга 3 млрд доллар маблағ йўналтириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Arabic агентлигига Ироқ хавфсизлиги бўйича эксперт Ҳишом ал-Ҳошимий маълум қилган.

“Ироқ Россиядан вертолётлар, танклар, зирҳли техника, снайпер қуроллари, тунги кўриш мосламалари сотиб олмоқчи”, - деб таъкидлаган у.
Май ойининг иккинчи ярмида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Москвага ташриф буюради. Қурол-яроғ масаласи айнан шу сафар чоғида кўтарилиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш