Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Лигада 8-тур ўйинларидан кейин "Нефтчи" пешқадамга айланди
9-10 май кунлари Ўзбекистон ички чемпионатида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
9 май куни 3та, 10 май куни эса 5та ўйин ўтказилди. Турнинг биринчи кунида "Нефтчи" "Динамо"ни 3:1 ҳисонида мағлуб этиб, ўз ҳисобидаги очколари сонини 20тага етказди ва биринчи ўринга кўтарилди. "Насаф" эса сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйгач, 19 очко билан иккинчи ўринга жойлашган.
9 май куни "Машъал" "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Турнир дебютанти "Қўқон-1912" жамоаси эса "Қизилқум" майдонида навбатдаги мағлубиятли ўйинини (1:3) ўтказди.
Турнинг энг кутилмаган натижаси Зоминда, "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўйинида қайд этилди. Мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгач, "қалдирғочлар" ўз тарихида илк марта Жиззах жамоасига мағлуб бўлганини тан олди. Бу мағлубиятдан кейин Сергей Лушчан шогирдлари 7 ўйинда 12 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг еттинчи ўрнида қолмоқда.
10 май куни Тошкентнинг яна бир жамоаси "Пахтакор" "Бекобод" сафаридан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди, "Локомотив" эса ўз майдонида "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Шўртан" ва "Олмалиқ" учрашувида эса 3:3 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этилди.
9 май