Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Украинада кеча-кундуз қурол-аслаҳа ишлаб чиқарилётганини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенко Донбассдаги вақтинчалик тинчлик ўрнатилишидан мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш ва қўшинларини қайта қуроллантириш учун фойдаланилаётганини ва шунинг учун мамлакатда кеча-кундуз қурол-аслаҳа ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Украина ғалабаси учун нафақат фронтдаги аскарлар, балки фронт ортида ҳам ўз касбининг усталари хизмат қилишмоқда. Улар кеча-кундуз Украина армияси учун қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришмоқда”, деб айтди Порошенко.
Порошенконинг сўзларига кўра, ҳарбий қисмлар бир неча муҳим йўналишларда танкларга қарши “Стугна” мажмуалари билан кучайтирилган.