Жаҳон | 08:47 / 13.05.2015
1411
1 дақиқада ўқилади

Македонияда ИИВ раҳбари истеъфога чиқди

Македония Ички ишлар вазири Гордана Янкулоская ва Хавфсизлик ва контрразведка бошқармаси раҳбари Сашо Миялков истеъфога чиқди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Шунингдек, Транспорт ва алоқа вазири Миле Янакиевский ҳам истеъфога кетди.

Македония бош вазири Никола Груевский парламентга ушбу вакант лавозимлар бўйича номзодлар номини киритди. Груевский Ички ишлар вазири лавозимига Жамоат хавфсизлиги бюроси раҳбари Митко Чавково, Транспорт ва алоқа вазири лавозимига Владо Мисайловский номзодларини таклиф қилди. Хавфсизлик ва контрразведка бошқармаси раҳбари лавозимига номзод номи ҳозирча маълум қилинмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш