Жаҳон | 17:56 / 13.05.2015
2943
1 дақиқада ўқилади

НАТО Афғонистондаги миссияларини давом эттиради

НАТО раҳбари Йенс Столтенберг альянс Афғонистон ҳудудида амалдаги миссия якунлангандан кейин ҳам қолишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Бугун биз Афғонистонда амалдаги миссия якунлангандан кейин ҳам қолишимиз борасида келишувга эришдик”, – таъкидлаб ўтди у.
Бундан ташқари, кейинги миссиялардан кўзланадиган асосий мақсад Афғонистон хавфсизлик институтларига инструкция бериш бўлишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, альянснинг Афғонистондаги ҳозирги миссияси “Қатъий кўмак” деб аталади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш