Жаҳон | 18:14 / 14.05.2015
1780
1 дақиқада ўқилади

Австралия Папуа-Янги Гвинеядан мустақил бўлишга интилаётган оролда элчихона очди

Папуа-Янги Гвинеяга қарашли Бугенвиль оролида Австралиянинг дипломатик миссияси иш бошлади. Бу оролдагилар халқ референдуми орқали мустақилликка эришишни исташмоқда.
Референдум шу йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Референдум билан бир вақтда янги раҳбар сайланиши ҳам кутилмоқда.
"Бугенвиль мамлакатимизнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади", деб баёнот беради Папуа-Янги Гвинея бош вазири Питер О`нил.
Папуа-Янги Гвинея ҳукумати Австралиянинг қарорини кескин норозилик билан қарши олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш