Иқтисодиёт | 13:51 / 14.05.2015
2830
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Германия банкининг ваколатхонаси очилади

Тошкентда Баден-Вюртемберг Ландесбанки (LBBW) ваколатхонасининг очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон савдо ва саноат палатасининг хабар беришича, расмий очилиш маросими Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида 27 май куни бўлиб ўтади.
Landesbank Baden-Wuerttemberg (LBBW) банки Германиянинг 10та энг йирик банкидан биридир. Айни пайтда у энг йирик ер банки ҳамдир. LBBW Штутгарт шаҳри ва Баден-Вюртемберг ери томонидан назорат қилинади.
Айни пайтда ташкилотнинг халқаро бўлинмаси Ўзбекистоннинг Trustbank ва Asia Alliance Bank банклари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш