Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:26 / 15.05.2015
5067
1 дақиқада ўқилади
Криштиану Роналду жамоаси Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани туфайли йиғлади
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоаси Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани туфайли кийим алмаштириш хонасида йиғлади. Бу ҳақда Cuatro нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” жамоаси “Ювентус” билан иккинчи учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндан сўнг Роналду биринчилардан бўлиб майдонни тарк этди. Кийим алмаштириш хонасига етиб келгач эса, кўз ёшларини тутиб тура олмади. Серхио Рамос ва Икер Касильяс уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш