Иқтисодиёт | 13:05 / 15.05.2015
1983
1 дақиқада ўқилади

Хитой Бразилияга 50 млрд доллар инвестиция киритади

Хитой ва Бразилия ҳукумати инфраструктур лойиҳалар бўйича шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Бразилия ТИВ Осиё ва Океания ишлари бўйича вакили Жозе Алфреду Граса Лима баёнот берди.
CNN Expasion каналининг эслатиб ўтишича, яқинда ХХР бош вазири Ли Кэцянь Бразилияга келади. Унинг ташрифи доирасида Бразилия ҳудудида бир қатор инфраструктур лойиҳаларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 50 млрд долларни ташкил қилади.
Инвестициялар асосан оғир саноат ва инфраструктурани янгилашга йўналтирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш