Жаҳон | 07:04 / 16.05.2015
1830
1 дақиқада ўқилади

Салвадорда рўй берган ЙТҲ оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Салвадорда йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва 14 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.
Хабарда айтилишича, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автобусга бориб урилган.
Қурбон бўлганларнинг 8 нафари ўсмир, 6 нафари эса болалар бўлган. Яна 12 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса айбдори бўлган ҳайдовчи ҳалокатдан омон қолгани айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш