Жаҳон | 17:39 / 19.05.2015
5022
1 дақиқада ўқилади

"ИШИД" Рамадини босиб олишда қум бўронидан фойдалангани маълум бўлди

"ИШИД" жангарилари Ироқдаги муҳим шаҳарлардан бири Рамадини эгаллаш учун ҳудудда рўй берган қум бўронидан фойдалангани маълум қилинди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар ёзган.
Қайд қилинишича, қум бўрони АҚШ самолётларининг ҳаводан ҳужум уюштириши ҳамда ироқлик аскарларга ёрдамга боришига халақит қилган.
"Қум бўрони вазиятни назорат қилишга имкон бермади. Биз ҳал қилувчи ҳаракатни амалга ошира олмадик", деб ахборот беради АҚШнинг Ироқ ҳудудидаги юқори лавозимли ҳарбий амалдорларидан бири.
Унинг айтишича, забт этилган бу шаҳарда АҚШга тегишли ҳарбий қурол ва техника бўлмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш