Спорт | 15:19 / 19.05.2015
1688
1 дақиқада ўқилади

Истомин Женевадаги турнирдаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Женевада ташкил этилган АТР турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Мукофот жамғармаси 494 минг 310 еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг биринчи турида у Янко Типсаревич билан куч синашди ҳамда 6:0, 6:2 ҳисобларида устун келди.
Истомин кейинги босқичда Бразилия вакили Томас Белуччига қарши кортга чиқади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш