Жаҳон | 03:30 / 19.05.2015
1620
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда ер кўчиши оқибатида 40 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Колумбиянинг шимоли-ғарбида ер кўчиши содир бўлиши оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ер кўчиши узоқ давом этган жала сабабли рўй берди. Бу воқеа Антьокия департаментининг Салгар аҳоли пункти ҳудудида содир бўлди. Айни пайтда ўнлаб одамлар бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Маҳаллий мулозимларнинг айтишича, бутун аҳоли пункти вайронага айланган.   

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш